404 Not Found

Not Found

The requested URL /tags/4.0.1/TopBanner.html was not found on this server.


Apache Server at core.svn.wordpress.org Port 80

ТДТУ ҳузуридаги 5-сонли академик лицейи ҳақида умумий МАЪЛУМОТ

sumaz1989 Без рубрики Add comments

“Таълим ислоҳоти бизни демократик ўзгаришлар, янги жамият барпо этиш йўлидан дадил етакловчи, барчамизни ҳаракатлантирувчи ички куч бўлмоғи зарур. Ҳар биримизга беш бармоқдай аён бўлсинки, таълим ва тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, одамлар онгини, демакки, уларнинг турмуш тарзини тубдан ўзгартириш мумкин эмас”
И.А.Каримов

Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги 5-сонли академик лицейи 1997 йил Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 210-сонли ва Халқ таълими вазирлигининг 165-сонли қўшма буйруғига асосан Тошкент давлат авиация институтининг 1997 йил 5 сентябрдаги 93-сонли буйруғи билан “Авиа лицей” сифатида ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 июндаги      134-сонли қарори ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг 2008 йил                2 июлдаги 110-сонли буйруғи билан таълим муассасаси Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги 5-сонли академик лицей деб қайта номланган.
Академик лицей биноси 2007-2008 ўқув йилида қайта реконструкция қилинган (янги қурилиш йўли билан ташкил этилган). Қуввати 450 ўринли.
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Аэроплан кўчаси 49 уй.

Таълим муассасасининг 2011-2012 ўқув йилида 47 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатади. Шундан 32 нафари (68 %) доимий штатда, 15 нафари (31.9 %) ўриндош ва соатбай ўқитувчиларни ташкил этади. 47 педагог ходимнинг                      46 нафари (97.9 %) олий маълумотли, 1 нафари (2.1 %) олий таълим муассасасининг юқори курс талабаси (тўлиқсиз олий). Таълим муассасасида                 7 нафар (14.8 %) илмий даражали педагог ходим фаолият кўрсатади. Ҳозирда барча педагог ходимлар билан тўлиқ таъминланган.
Охирги ўқув йилида педагог ходимлардан 23 нафари (48.9 %) касбий ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бўйича ўз малакаларини оширган.
Фаолият кўрсатаётган педагог ходимлар томонидан ўтган ўқув йили давомида 1 та монография, 7 та услубий қўлланма ва 15 та илмий услубий мақолалар чоп этилган.
Таълим муассасасида ишчи ходимлар сони 36 нафарни ташкил этади.
Таълим муассасасида ўқитувчи ходимларнинг ўртача ёш кўрсатгичи 35-38 ёшни кўрсатади.

Академик лицейда 3 та йўналиш мавжуд:
№    Йўналишлар номи    Асосий чуқурлаштирилган фанлари    Ўқувчилар сони
1    Аниқ фанлар-1 (техника)    Математика, физика ва она тили ва адабиёти    159 нафар
2    Аниқ фанлар-2 (иқтисодиёт)    Математика, инглиз тили ва она тили ва адабиёти    235 нафар
3    Хорижий тиллар йўналиши    Инглиз тили, она тили ва адабиёти ва тарих (икинчи тил француз тили)    200 нафар
Жами         594 нафар
Академик лицейда жами 21 та гуруҳ бўлиб ўқувчиларининг умумий сони 594 нафарни ташкил этади.
I-курс жами 7 та гуруҳ ўқувчилар сони 201 нафар, шундан қиз болалар 96 нафар, ўғил болалар 105 нафар;
II-курс жами 7 та гуруҳ ўқувчилар сони 201 нафар, шундан қиз болалар 82 нафар, ўғил болалар 119 нафар;
III-курс жами 7 та гуруҳ ўқувчилар сони 192 нафар, шундан қиз болалар 58 нафар, ўғил болалар 134 нафарни ташкил этади.
Ўқувчиларнинг 194 нафари (32.6 %) Шайхонтоҳур тумани, 351 нафари (59 %) Тошкент шаҳрининг бошқа туман мактабларидан, 49 нафари (8.2 %) вилоятлардан келиб таҳсил олади.

 

Академик лицейда ўқиш муддати 3 йил. Битирувчиларга Аниқ фанлар йўналишига Мультимедия тизимлари ва компьютер графикаси дастурчиси ва Хорижий тиллар йўналишига иш юритувчи мутахассисликлари дипломи берилади.

Академик лицейда барча йўналишлар ДТС, тармоқ таълим стандартлари, фан дастурлари, ишчи дастурлар, намунавий ўқув режалари ва ишчи ўқув режалари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тўлиқ таъминланган, улар ўқув жараёнига жорий этилган. Академик лицейда таълим жараёни давлат таълим стандартлари талаблари асосида ташкил этилиб, сўнгги уч ўқув йилида ўқувчиларнинг сифат кўрсаткичи ўртача 52%, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи эса 32.2 фоизни ташкил этади.

Академик лицей кутубхонасида ўқув режаларидаги фанлар бўйича ўқитиш тилига мос дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза тўпламлари ва электрон дарсликлар билан тўлиқ таъминланган. Интернет тармоғига уланган.

Академик лицей кутубхонасининг фаолияти ҳақида умумий маълумот
(2011-2012 ўқув йили)
№    Адабиётлар тури    Нечта номда    Жами сони    Кутубхона фондининг ҳолати
15 %лик таъминот    Тиллар бўйича    Ўтган ўқув йилида нечта китоб олинди
Ўзбек    Рус
1.    Дарсликлар    65    2174    100%    1162    1012    65
2.    Ўқув услубий қўлланмалар    10    31    100%    31
3.    Сиёсий адабиётлар    125    425    100%    350    75    6
4.    Бадиий адабиётлар    180    180    100%    83    97    8
5.    Илмий-оммабоп адабиётлар    –    –    –    –    –    4
6.    Маъруза матнлари    22    150    100%    91    59    12
7.    Электрон қўлланмалар    11    11    100%    11         —-
Жами:    413    2971    100%    1728    1243    95

Академик лицейда 33 та компьютер мавжуд. Булардан 23 таси ўқув жараёнида фойдаланилади. 2 та информатика хонаси мавжуд бўлиб, 1 та компьютер хонаси (1 комплект) реконструкциядан сўнг охирги русумдаги PENTIUM IV компьютерлари билан таъминланган, 1 та компьютер хонаси (PENTIUM II,III) Тошкент Авиация институти томонидан 1997 йилда берилган. (Ҳозирда айрим компьютерлар яроқсиз). 100 нафар ўқувчига 3.9 тадан компьютер тўғри келади.
Барча компьютерлар сеть тармоғи ва халқаро интернет тармоғига уланган.
Академик лицейда 2 та лингафон хонаси мавжуд. Кимё, физика ва биология лабаратория хоналари замонавий тарзда жиҳозланган.

Академик лицейда маънавий юксалиши ва шахс маънавий камолотига берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш лозим. Эртанги кун эгалари бўлган ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолоти, замон талабларига мос билим олиши, касб-ҳунар танлаши, қобилияти ва иқтидорини эркин намоён қилиши ва янада ривожлантириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида улкан маънавий маърифий ишлар амалга оширилмоқда. Академик лицейда ҳар ойда спортнинг волейбол, баскетбол, кураш, стол тенниси, футбол ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Мусобақалар якунида лицей маъмурияти томонидан ғолиб бўлган гуруҳлар ва ўқувчилар қимматбахо совғалар, лицей кўчма кубоги ва диплом, мақтов ёрлиқлари билан тақдирланадилар.
Академик лицей ўқувчилари шаҳар ва туман миқёсида амалга оширилаётган турли хил кўрик танловларда муваффақиятли қатнашиб совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Таълим муассасасида 15 та фан тўгараги ва 6 та спорт тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгаракларга жами 577 нафар ўқувчи жалб этилган.
Фаолият кўрсатаётган фан тўгараклари ҳақида маълумот (2011-2012 ўқув йили)
№     Фан тўгаракларининг номи    Сони    Иштирок этувчи ўқувчилар сони
1    “Она тилим – жону дилим” (Она тили  ва адабиёт)      1    27
2    “Рус тилини ўрганамиз” (Рус тили)     1    23
3    “Ёш иқтисодчи” (Иқтисодий билим асослари)    1    30
4    “Ал жабр олами” (Математика)     1    28
5    “Ёш таржимон” (Инглиз тили)     1    28
6    “Ёш таржимон-1” (Француз тили)    1    27
7    “Ёш тариҳчилар” (Тарих)     1    30
8    “Ёш дастурчи” (Информатика ва ахборот технологиялари)    1    25
9    “Косманавтлар” (Физика ва астрономия)    1    22
10    “Ёш кимёгарлар” (Кимё)    1    24
11    “Ёш биологлар” (Биология)    1    27
12    “Ёш  географлар” (Иқтисодий география)    1    24
13    “Ватанпарвар” (ЁЧТ)    1    26
14    “Ҳуқуқшунос” (Ҳуқуқшунослик)    1    30
15    “Ўлкашунослар” (Тарих)    1    26
397
Спорт секциялари ҳақида маълумот (2011-2012 ўқув йили)
№    Спорт секцияларининг номи    Сони    Иштирок этувчи ўқувчилар сони
1    Ёш шахматчилар клуби    1    23
2    Ёш футболчилар    2    26
3    Ёш валейболчи    2    38
4    Ёш баскетболчи    1    21
5    Енгил атлетикачи    2    58
6    Ёш полвонлар    2    14
180
Таълим муассасасини 2010-2011ўқув йилида 192 нафар битирувчи тамомлади. Улардан 62 нафари (32.2%) олий таълим муассасасига ўқишга кирган. (Йўналишлар кесимида ўқувчиларнинг 3 йиллик ўртача ўқишга кириш даражаси кўрсатгичи қуйидагича Аниқ фанлар-1 йўналиши 33.7 %, Аниқ фанлар-2 йўналиши 37.4 %, Хорижий тиллар йўналиши 22.4 % ўртача кириш 32.5 %.)
122 нафар битирувчи ишга жойлаштирилган, 8 нафари оилавий шароитига кўра (турмушга чиққан, ногирон ва б.) бандлиги таъминланмаган.

БИТИРУВЧИ  ЎҚУВЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

№    Ўқув йили    Жами битирув
чилар сони    Жумладан     Имтиёзли битирган
лар сони    Жами олий ўқув юртига кирганлар    Жумладан

Ўғил
қиз
Бюд
жет
Кон
тракт
сони       %
1.    2008 – 2009    91    57    34    18    21    28.7 %    7    14
2.    2009 – 2010    171    107    64    21    41    30.4 %    19    22
3.    2010 – 2011    192    105    87    24    62    32.2 %    14    48
Академик лицей ўқувчиларини олий таълим муассасаларининг аниқ бакалавриат йўналишларига йўналтириш бўйича Олий таълим муассасалари ва Давлат тест маркази билан ҳамкорлик доимий равишда йўлга қўйилган. Тошкент давлат техника университети, Авиация факультети ва бошқа олий таълим муассасалари билан икки томонлама шартномалар тузилган.
Олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлаш учун Давлат Тест Маркази ва “Тестолог сервис” тайёрлов ўқув курслари ҳамкорлигида тест синовлари олиниши йўлга қўйилган, фан олимпиадаларга жиддий тайёргарлик кўрилади. Ўқувчиларнинг билим даражасини аниқловчи доимий рейтинг мониторинггини ташкил этилган.
Академик лицейда касбга йўналтириш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари самарали йўлга қўйилган. Умумтаълим мактабларининг 9 синф битирувчиларини ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимига тўлиқ қамраб олиш мақсадида қабул жараёнига оид стендлар, буклетлар тайёрланган.

№    Адабиётлар тури    Нечта номда    Жами сони    Кутубхона фондининг ҳолати
15 %лик таъминот    Тиллар бўйича    Ўтган ўқув йилида нечта китоб олинди
Ўзбек    Рус
1.    Дарсликлар    65    2174    100%    1162    1012    65
2.    Ўқув услубий қўлланмалар    10    31    100%    31
3.    Сиёсий адабиётлар    125    425    100%    350    75    6
4.    Бадиий адабиётлар    180    180    100%    83    97    8
5.    Илмий-оммабоп адабиётлар    –    –    –    –    –    4
6.    Маъруза матнлари    22    150    100%    91    59    12
7.    Электрон қўлланмалар    11    11    100%    11         —-
Жами:    413    2971    100%    1728    1243    95

Leave a Reply

WP Theme & Icons by N.Design Studio
Entries RSS Comments RSS Log in