Тошкент давлат техника  университети қошидаги 5-сонли академик лицейда                14 -январ  “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган “Шунқорлар”мусобақаси

Баённомаси

15.01.2013 йил                                                                             Тошкент шаҳар

Ўтказилган жой: Академик лицей зали

Қатнашдилар: Шайхонтоҳур тумани Мудофаа бўлими ЁЧҚБТ раҳбари

Р. Рахмонова.  Шайхонтоҳур тумани “Кох -ота” маҳалла фаҳрийлари,  ўқитувчи

ва ўқувчилар. Жами: 164 нафар.

Академик лицей гуруҳларида тахсил олувчи ёш ўқувчи  йигитларни ҳаётга  тайёрлаш,  йигитларни  оилада  ва жамиятдаги  ўрнини  топишда яқиндан ёрдам бериш  мақсадида, 15- январ куни академик лицейда “Шунқорлар” харбий спорт  мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа лицейнинг 1 ва 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, гурухлар 6 та шарт бўйича беллашди. Мусобақада 12 нафар  иштирокчилар спорт формасида иштирок этди. Мусобақанинг биринчи шартида иштирок этган қатнашчи, иккинчи шартида    иштирок этмади.

Мусобақа шартлари қуйидагилардан иборат.

  1. 100 метрга югуриш
  2. Тош кўтариш
  3. Куч машқлар тўплами.
  4. Пневматик милтиқдан отиш.
  5. Турникда тортилиш.
  6. Граната отиш.

Мусобақа шартлари 15 баллик системада баҳоланди. Мусобақа натижаларига кўра 205 ҳамда 206-гурух ўқувчилари энг юқори балл билан ғолиб деб топилди. Мусобақани Ёшларни чақириққа тайёрлаш раҳбари А Султонов  ва жисмоний тарбия ўқитувчилари ташкил этди.

Мусобақа  натижаларига кўра  ғолиб гуруҳлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.

ММИБДЎ:                                                          Р.Ж.Қурбонова

ЁЧҚТ раҳбари:                                                   А.А.Султонов.

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШ ҲОЛАТИ

Ўқув йилининг бошидан маънавий-маърифий ишларнинг йиллик иш режаси  Бошқарма бошлиғининг ўринбосари билан келишилган ва лицей директори томонидан тасдиқланган бўлиб, режа бўйича амалга оширилган ишлар баёнлаштириб борилган.
Маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари раҳбарлигида фаоият кўрсатадиган тизим таркибидаги маъсуллар ҳам ўқув йилининг боши сентябрь ойининг 5-сентябрига қадар йиллик иш режаларини тасдиқлаган.
Лицейда ташкил этилган маънавий-маърифий ишлар ўқувчиларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, демократик, ўз-ўзини бошқариш, жамоага ҳурмат руҳида тарбиялаш, лицей ички қонун қоидаларини, ретуал тартибларини тушунтириш, ўқувчиларин фан ва спорт тўгаракларига қизиқтириш, юксак маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялашга қаратилган.
Ўқувчиларнинг дунёқарашини шакллантириш борасида, уларнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий воқеалардан хабардор қилиш мақсадида маънавият дақиқалари ҳамда маънавият соатларида гуруҳ раҳбарлари, ижтимоий фан ўқитувчилари томонидан эса эрталабки сафланишларда маълумотлар бериб борилган.
Лицейда 21 та академик гуруҳлар бўлиб, 594 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда шундан 236 нафари қизларни ташкил этади.
Гуруҳ раҳбарларининг гуруҳ ўқувчилари билан олиб борган маънавий- тарбиявий ишлари талаб даражасидалиги, маънавият журналларининг юритилишида ўқувчилар тўғрисида тўлиқ маълумотлар, улар билан олиб борилган педагогик назорат натижалари, ўтказилган маънавият соатларининг мавзулари, ўқувчиларнинг кундалик давомати, оммавий тадбирларда иштироки, тадбирларнинг баёни ва ишланмалари мавжуд.
Лицей бўйича ўқувчилар давомати 92.5 % ни ташкил этади. Ўқувчилар давоматини мониторингини олиб борилган, давоматни 98-100 % га чиқариш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, ота-оналар билан хамкорлик ишлари олиб борилган. Дарсга келмаган ўқувчиларни таълимга жалб қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган. Турғун келмаётган, мунтаззам дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларни ўқишга жалб қилиш мақсадида ИББ, туман Вояга етмаган комиссияси, туман “Камолот” ЁИҲга мурожаат билан чиқиб уларни ўқишга жалб қилиш ишлари ҳамкорликда самарали олиб борилмоқда.
Туман ҳуқуқ тарғибот орган ходимлари, Саломатлик маркази, “Камолот” ЁИҲ, маҳалла, имом хатиб, хотин–қизлар қўмитаси, ФҲДЁ вакиллари иштирокида учрашув-суҳбатлар ўтказилган. Ўқувчи-ёшлар орасида хуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд суиқасд, гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган мавзуларда жамоат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари билан давра суҳбатлари ўтказилган.
Лицей ўқувчилари орасида кам таъминланган оиладан бўлганлар 23 нафар, ота-онаси йўқ етим ўқувчилар йўқ, ногиронлар йўқ, ички ишлар назоратида турадиган ўқувчилар йўқ.
Ижарада турадиган ўқувчилар 35 нафарни ташкил этиб, уларга мураббийлар бириктирилган бўлиб, табиявий ишлар олиб борилган.
Лицейда тарихий саналарга бағишланган байрамлар кенг нишонланган, кўрик танлов, конкурслар ўтказилган, тадбирлар ва кўрик танловлар баёни ва ишланмалари, фото альбомлар ташкил этилган.
2010 йил “Баркамол авлод йили” давлат дастури асосида лицей дастури ишлаб чиқилган.
“Баркамол авлод йили” муносабати билан “Лицейнинг энг иқтидорли қизи” кўрик танлови, ”Соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида шоу-концерт, “Заковат” интеллектуал ўйини, Баркамол авлод спорт мусобақаларини лицей, туман ва шаҳар босқичлари ўтказилган.
Қизлар орасида тарбиявий ишлар олиб борилган, шаҳар ФҲДЁ, Саломатлик маркази, Маҳалла хамкорлигида, “Оила муқаддас даргоҳ”, “Соғлом она-соғлом бола”, ”Оилада ота-онанинг ўрни”, ”Қиз бола шаъни ва номуси”, “Эрта турмуш қуришнинг салбий томонлари”  мавзуларда суҳбатлар ўтилган.
Академик лицейда 15 та фан тўгараги 4 та спорт тўгараги фаолият кўрсатади. Тўгарак раҳбарларининг иш режалари, журналлари мавжуд, ўтказилган маънавият соатлари, тадбирларнинг баённомалари қайд этиб борилган, ишланмалари сақланган.
Сир эмас, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан, балки биринчи навбатда ўзининг юксак маданияти ва маънавияти билан кучлидир.
Демак, аввалом бор маънавият ва маърифат сўзларининг мағзини чақиб олишимиз зарур экан.
Маънавият – бу бизнинг юриш-туришимиз, ҳаракатдаги онгимиз, дунёқарашимиз, иродамиз, урф-одатларимиз ва бошқалар.
Маърифат эса бу – дунёвий билимларни билиш, табиатни билиш, бутун борлиқни билишдир.
Демак, булар бир-бири балан чамбарчас боғланган тушунчалардир.
Биз биламизки, маърифатли инсонлар ҳар доим, ҳар дақиқада илм эгаллаш билан машғул бўладилар ҳамда, халқини ўз билимлари билан баҳраманд қиладилар, уларга нурли йўлларни кўрсатишда жонбозлик кўрсатадилар. Ана шу ҳаракатларини улар ўзларининг маънавий қарашлари ёрдамида юзага чиқарадилар.
Шундай экан, биз ўқувчиларимизнинг масъулият билан таълим-тарбия олишларига асосий эътиборни қаратишимиз керак.
Тарбия инсон ҳаётининг бош муаммосидир. Инсон бир умр тарбияланади.
Биз яна бир ҳақиқатни очиқ айтишимиз керак. Ҳар бир мамлакатнинг салоҳияти ўз кишиларининг нечоғли тарбия топганлигига қараб баҳоланади. Ҳар бир инсон тарбиясининг пойдевори эса болаликдир. Улуғларимиз айтадики, пойдеворни қийшиқ ураркан меъмор, юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор.
Миллатимизнинг равнақига, мамлакатимизнинг келажакдаги салоҳиятига ҳам айнан бугунги ёшларга бўлаётган эътибор, уларга берилаётган тарбия асос бўлишини доимо ёдда сақлашимиз керак.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда академик лицейлар жамоаси ҳам ўқувчиларининг тарбиясига алоҳида эътибор қилиб, асосий мақсадни ўқувчи ёшларни мустақил мамлакатимизни янада ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, хўжалик ва мудофаа қобилиятларини мустаҳкамлаш натижасида жаҳон миқёсида иқтисодий ва маънавий жиҳатдан илғор мамлакатга айлантириш учун амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмунини англайдиган, мустақил фикрлайдиган, миллий истиқлол ғояси ва умумбашарий қадриятларни тушунадиган, жамият ҳаётида ўз ўрнини танлай оладиган, жамият манфаатларига зид ғояларга қарши кураш оладиган комил инсон қилиб тарбиялашга қаратмокда.

БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Академик лицей йуналишларида таълим-тарбия олаётган ўқувчиларнинг қизиқишлари ва келгусидаги мақсадларини аниқлаш мақсадида мониторинг гуруҳи томонидан уларнинг лицейни битириб  қайси ОТМга кириб ўқишлари мониторинглари аниқланган.
Бундан ташқари  Академик лицейда битирувчи гуруҳ ўқувчиларига алоҳида эътибор берилган. Уларни  ОТМга ўқишга киришлари учун пухта тайёрлаш мақсадида “АБИТУРИЕНТ ШТАБИ” режа асосида фаолият олиб бормоқда. Битирувчи гуруҳ ўқувчиларининг билим сифатлари ҳар ўн беш кунда аниқланиб олдинги натижалар билан таққосланиб уларга тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар илмий раҳбарлар ҳамда консультантлар томонидан бериб борилади.
Ўқувчиларга Республикамиздаги ва яқин хориждаги, аниқроғи Россия Федерацияси университетлари ва институтларининг Тошкент шаҳридаги филиаллари, Сингапур менеджментни ривожлантириш институти, Турин политехника университетларига қабул қоидалари, мутахассисликлар ва олдинги йиллар ўқишга кириш балларининг динамикалари тўғрисида аниқ маълумотлар бериб борилади.

Академик лицей йуналишларида таълим-тарбия олаётган ўқувчиларнинг қизиқишлари ва келгусидаги мақсадларини аниқлаш мақсадида мониторинг гурухи томонидан уларнинг лицейни битириб  қайси ОТМга кириб ўқишлари мониторинглари аниқланган.
Бундан ташқари  Академик лицейда битирувчи гурух ўқувчиларига алохида эътибор берилган.Уларни  ОТМга ўқишга киришлари учун пухта тайёрлаш мақсадида “АБИТУРИЕНТ ШТАБИ” режа асосида фаолият олиб бормоқда. Битирувчи гурух ўқувчиларининг билим сифатлари хар ўн беш кунда аниқланиб олдинги натижалар билан таққосланиб уларга тегишли тавсиялар ва маслахатлар илмий рахбарлар хамда консултантлар томонидан бериб борилади.