ЎҚУВ –МОДДИЙ БАЗАНИ ТАШКИЛ КИЛИШ БУЙИЧА:
– ўқитувчи  ва ўқувчиларимизни муқаддас даргоҳи бўлган, билим ва тафаккурлари жилоланадиган ўқув хоналари ва лаборатория хоналарини юксак дид билан жиҳозланишни таъминланишини;
– ўқув лабаратория жиҳозларидан ўз ўрнида унумли ва масъулият билан фойдаланишни ҳамда, уларни заруриятга қараб доимо янгиланиб туришни таъминлашни;
– лицей биносининг ички ва ташқи томонларини, унинг умумий гўзаллигига уйғун келадиган ҳолда ниҳоятда юксак маънавий ва эстетик жиҳатдан гўзал килиб безалиши ва жиҳозланишини таъминлашни;
– лицейнинг боғ-ҳовлиларида доимо озодаликни, тартиблиликни, турли хил гулларни чаман бўлиб туришини таъминлашни.

ТАЪЛИМ–ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БУЙИЧА БЕЛГИЛАБ ОЛИНГАН УСТИВОР ВАЗИФАЛАР:
– ёшларимизда мустақил ижодий фикрлашни, воқеа ҳодисаларни соғлом баҳолай олишни, ижтимоий  ҳаёт  муаммоларига зийраклик билан аралаша олишни, тараққиётнинг илғор тамойилларига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини идрок этишни, аждодларимиз анъаналари ва меросидан унумли фойдалана билишларини узларида мужассам этишни ташкил қилиб берадиган муносиб ўринбосарларни танлашни;
– таълим мазмунини белгилаб берувчи ўқув режалари ва дастурларини тайёрлашни, дарсликлар, қўлланмалар ва бошқа ахборот манбалари билан тўлақонли ва босқичма-босқич таъминлашни ташкил этишни;
– ўқувчилар диққат эътиборини ўқув материалларига қаратишни, ўқув–билиш фаолиятидаги фаоллик даражаларини оширишни, ижодий қобилиятларини таркиб топтиришнинг асосини ташкил қиладиган дарс машғулотларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни ҳамда самарадорликни оширишни таъминлашни;
– фарзандларимизнинг қобилиятларини, зеҳн-заковатларини, тиришқоқликларини ва иқтидорларини янада юксалтиришни, зарур ҳолларда истеъдод соҳибларига табақалаштирилган ҳолда таълим беришни таъминлашни;
– ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари буйича ўтказиладиган олимпиадаларда, кўрик–танловларда иштирокини, бошланғич илмий фаолият билан шуғулланишини, илмий анжуманларда иштирок этишларини ташкил қилишни;
– дарс машғулотларини олиб боришда ўқитишнинг замонавий усулларидан ва янги педагогик технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйишни;
– ўқувчи ёшлар уларга доимо ўқитувчиларнинг, ота-оналарининг ва кенг жамоатчиликнинг эътибор билан карашларини талаб этади, шунинг учун ҳам ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этишни;
– ёшларимизни лицейда ўқишлари давомида уларнинг ҳохиш-истакларини, мойилликларини ҳисобга олган ҳолда касб-танлашларига ва шунга тайёрланиш имконини берадиган олий ўқув юртларига киришларига тайёргарлик кўришларига кўмаклашишни таъминлашни;
– маънавий–маърифий ишларни умумбашарий ғоялар ҳамда анъаналаримиз ва қадриятларимиздан, ватанпарварлик туйғуларимиздан келиб чиқиб ташкил этишни таъминлашни.
ТАШКИ АЛОКАЛАР БУЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ВАЗИФАЛАР:
– ўқув–тарбиявий жараённи ташкил қилишда олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари илмий потенциалидан фойдаланишни йўлга қўйишни, ўқувчиларни бошланғич илмий изланишлар олиб боришга жалб килишни;
– таълим–тарбия соҳаси бўйича Республикамизда ва хориж мамлакатларида олиб борилаётган илмий-услубий ишлардан мунтазам хабардор бўлиш ҳамда улар билан ижодий ҳамкорлик қилишни;
– ўқитувчиларнинг ривожланган хориж мамлакатларида малакаларини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйишни.

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДАГИ МАВЖУД ЙЎНАЛИШЛАР
Аниқ фанлар йуналиши (Техника, иқтисодиёт):
Хорижий тиллар йўналиши:
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ВА УЛАР ТОМОНИДАН ЎҚУВ, УСЛУБИЙ, ИЛМИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ВА МАҚОЛАЛАР ЯРАТИЛГАНЛИГИ.
Академик лицейда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўзларининг шахсий, касбий ва илмий-услубий салоҳиятлари билан таълим-тарбия самарадорлигини оширишда алоҳида мавқега эгалар.
Ўқитувчиларнинг илмий-услубий салоҳиятларини доимо ошириб боришлари учун, бу жараёнга ўқувчиларни ҳам жалб қилиш мақсадида академик лицей ўқитувчиларининг бошланғич илмий изланишларини ифодаловчи назарий-амалий конференциялар ўтказилиши доимий йўлга қўйилган. Бундай конференцияларнинг ўтказилиши шубҳасиз ҳар бир ўқитувчининг илмий-услубий салоҳиятини оширишга кўмаклашади.
2007-2011 йилларда академик лицей профессор ўқитувчилари томонидан 3 та дарслик, 6 та монография, 7 та методик қўлланма, 3 та методик тавсиялар ва 100 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар чоп эттирилди. Буларнинг натижасида ҳозирги кунда лицейда саккизта доцент, 6 та бош ўқитувчи, 2 та етакчи ўқитувчи, 7 та катта ўқитувчи ва 19 та тоифали ўқитувчилар самарали меҳнат қилмоқдалар.
ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁН ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН
Академик лицей йўналишларида машғулотларнинг тўғри ва мазмунли олиб борилишини таъминлаш мақсадида 2011-2012 ўқув йилининг 1 ва 2 ярим йилликлари учун ўқув жараёни графиклари тайёрланган ҳамда директор томонидан тасдиқланган. Академик лицей йўналишларидаги 3 та йўналишга белгиланган меъёрий талаблар даражасида дарс жадваллари тузилган ва тасдиқланган. Дарс жадвалидаги машғулотларнинг сифатли ва мазмунли олиб борилиши лицей маъмурияти, бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирлари томонидан таҳлил қилиниб, доимий мониторинги олиб борилиши бўйича ички назорат ўрнатилган.
Академик лицейда таълим–тарбия жараёнини белгиланган меъёрий талаблар даражасида тўғри ва мазмунли ташкил этиш учун барча ўқув–моддий таъминот базаси етарли даражада. Лицейнинг ҳар-бир ўқув хонаси белгиланган талаблар даражасидан келиб чиқиб дид билан жиҳозланган. Ўқув хоналарида ўқитувчилар томонидан   тайёрланган кўргазмали қуроллар, тест маълумотлари банкларини, дидактик ва  тарқатма материаллар ва бошқаларни кўриш мумкин. Фан ўқитувчилари томонидан улардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган.

ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ
Йўналишлардаги гуруҳ ўқувчиларига ДТС талаблари даражасида таълим-тарбия беришни ташкил этиш учун барча меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Жумладан: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан 2010 йилда тасдиқланган академик лицей йўналишларидаги фанлар бўйича тармоқ таълим стандартлари ва чуқурлаштирилган фанлардан ўқув дастурлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг академик лицейлар учун меъёрий ҳужжатлар тўпламлари, академик лицейларда ички назорат тизимининг намунавий низоми, академик лицейлар гуруҳ раҳбарининг вазифалари тўғрисида низом, академик лицей кафедралари тўғрисида низом , Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўтказиладиган очиқ дарслар тўғрисида низом,  ЎМКҲТ Марказининг 2006 йил 26 августда тасдикланиб берилган намунавий ўқув режалари тўпламлари, педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолияти самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги муваққат Низом, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 август 2008 йилдаги 165 сонли “Ўрта махсус, касб–ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог ходимлари учун намунавий йиллик иш режалари» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таълим–тарбия жараёни малакали ўқитувчилар томонидан ташкил этилган.
Академик лицей йўналишлари бўйича тайёрланиб тасдиқланган ишчи ўқув режалар асосида фан кафедраларида ҳамма умумтаълим фанларидан ишчи ўқув дастурлари тайёрланган. Фан ўқитувчилари томонидан ишчи ўқув дастурлари асосида тақвим мавзу режалари тайёрланган ва тасдиқланган. Ўқитувчиларнинг тақвим мавзу режалари мазмунан бойитилган бўлиб унда машғулотларнинг назарий, амалий, лаборатория машғулотлари, семинар ва мустақил иш соатлари миқдори ҳамда дарс жараёнида ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш турлари ва фойдаланадиган асосий ва қўшимча дарсликлар, адабиётлар, кўргазмали  қуроллар аниқ кўрсатилган.
Академик лицейда ўқув-тарбиявий жараённи мазмун ва шакл жиҳатдан тўғри ташкил этишда ЎМКХТ Марказининг «Ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги муваққат Низом (ЎМКХТМ-2010) талаблари асосида»ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тамойилларининг бажарилишига алоҳида эътибор берилган. Ҳар бир фан кафедраларида низом талаблари ўрганиб чикилиб, назорат турларини ўтказиш ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган. Ҳар бир гуруҳларда рейтинг тизими низомлари талабларидан келиб чикиб, ички назоратлар (БН, ОН, ЯН)  белгиланган муддатларда ўтказилиб борилади. Ўтказилиб  борилиши лозим бўлган  назорат турлари фан кафедралари йиғилишларида аниқланиб, тасдиқланиб, амалга оширилади. Лицейдаги «рейтинг мониторинг гуруҳи» томонидан, ўтказилган ҳар бир ички назорат натижаларининг  мониторинги олиб борилиб, мониторинг натижалари  таҳлил қилиниб, рейтинг ойнасида жамланма ҳолатда ўқитувчи ва ўқувчилар диққатига ҳавола қилиб борилади.
Академик лицей йўналишларида чукурлаштирилган фанларнинг ўқитилишига алоҳида эътибор берилади.
Ўқувчиларнинг чуқурлаштирилган фанлардан билим ва малакаларини янада ошириш мақсадида қўшимча машғулотлар ташкил этилган. Республика миқёсида, шаҳар миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида, турли танловларда совринли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Академик лицей йуналишларида таълим-тарбия олаётган ўқувчиларнинг қизиқишлари ва келгусидаги мақсадларини аниқлаш мақсадида мониторинг гурухи томонидан уларнинг лицейни битириб  қайси ОТМга кириб ўқишлари мониторинглари аниқланган.
ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАР БИЛАН АЛОҲИДА ИШЛАШ ҲОЛАТИ
2. Халқаро ташкилотлар (“Россотрудничество”) билан ҳамкорлик қилиш бўлими. Мақсади:
•    “Россотрудничество” томонидан ўтказиладиган Республика, ҳалқаро кўрик – танлов,олимпиада  ва анжуманларда фаол қатнашиш.
•    Академик лицей ва “Россотрудничество” ташкилоти билан биргаликда Тошкент вилояти Ўрта махсус, касб–ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқитувчилари учун илмий–услубий семинар ўтказиш.
3. Иқтидорли қизлар “Академик лицейнинг Зулфия қизлари” клуби.
Мақсади:
•    Академик лицейда таълим олаётган қизлар орасидан намунали, чуқур билим олишга интилган иқтидорли қизларни танлаб олиш, уларнинг қизиқишларини ошириш, адабиёт, санъат, фан, таълим соҳаларига қобилиятларини ривожлантириш, қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароитлар яратиш хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ -2326–сонли Фармонини бажариш,
•    “Зулфия” номли Давлат мукофоти кўрик – танловида фаол иштирок этиш,
4. Умумтаьлим фанлари бўйича олимпиадаларни ўтказиш бўлими.
Мақсади:
•    Академик лицейда умумтаълим фанлари бўйича ўтказиладиган барча босқичларга тайёргарликни йил давомида махсус дастур асосида олиб бориш.
•    Шаҳар, вилоят, республика ва халқаро босқичлари умумтаълим фан олимпиадаларида лицей ўқувчиларининг иштироки самарадорлигини ошириш.
5. “Келажак овози” Республика кўрик – танловида иштирок этиш бўлими.
Мақсади:
•         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ижтимоий комплекс мажлисининг 2009-йил 29-июлдаги баёни, Ўрта  махсус, касб – ҳунар  таълими Марказининг 2009 йил 3-августдаги 07/107-334-сонли хати ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2009 йил 11-августдаги 02-5/1-1176-сонли хатига асосан Академик лицейнинг иқтидорли ёшларини “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси  ташаббуси билан ташкил этилган  “Келажак овози” лойиҳаларида фаол иштирок этиш.
6.Кўрик – танловлар ўтказиш бўлими.
Мақсади:
•    Ўқувчиларни изланувчанлик, яратувчанлик, лойиҳалаштириш ишларига жалб этган ҳолда малакаларини ошириш.
•     Ҳар бир ўқувчининг шаҳсий қобилиятини юзага чиқариш мақсадида фан тўгарак машғулотларини жонлантириш.
•    Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини  ўстириш мақсадида ҳар бир кафедрада умумтаълим тўгарак  машғулотларини ўтказиш.
•    Иқтидорли ўқувчиларни “Энг иқтидорли ёш биолог”, “Ёшлар ва қонун”, “Замона ёшлари”, “Энг иқтидорли ёш истеъмолчи”, “Энг иқтидорли ёш китобхон”, “Келажак овози”, “Энг иқтидорли ёш кимёгар”, “Энг яхши илмий – тадқиқот иш”, “Лицейнинг энг иқтидорли талабаси”, “Менинг ғоям”, каби турли кўрик – танловлар ҳамда “Зулфия”номли Давлат мукофоти кўрик – танлови ва Республика, халқаро олимпиадалари, спорт мусобақалари, конференция ва бошқа анжуманларда иштирок этишга жалб қилиш.
•              Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни самарали ташкил этиш учун Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги 65-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Касб-ҳунар коллежларида иқтидорли ўқувчиларни излаш,аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш” тўғрисидаги Низом асосида олиб борилмоқда.
•              Ҳар йили сентабрь ойида 1 курсга қабул қилинган талабалар ўртасида қобилиятларини аниқлаш мақсадида улар билан педагогик-психологик тест ўтказилади ва натижасига кўра умумтаълим фанлар, санъат ва спорт йўналишлари бўйича иқтидорли ўқувчиларнинг рўйхатлари тузилади. Умумтаълим фанлар бўйича ўқитувчиларнинг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш йиллик режалари тузилади ва тасдиқланади.
•             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплекс мажлисининг 2009 йил 29 июлдаги баёни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2009 йил 3 августдаги 07/107-334-сонли хати ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Бошқармасининг 2009 йил 11 августдаги 02-5/1-1176-сонли хатига асосан Академик лицейнинг иқтидорли ўқувчиларини “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак овози” Республика кўрик – танловида фаол иштирок этиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва қатнашадиган ўқувчиларнинг рўйхати аниқланган.
•              Иқтидорли талабаларнинг илмий – тадқиқот ишларга жалб қилиш мақсадида 1 курс талабаларининг “Бошланғич илмий ижодий иш” мавзулари ва илмий раҳбарлари, 2 курс талабаларининг “Курс иши” мавзулари ва илмий раҳбарлари, 3 курс талабаларининг “Тақдимот” мавзулари ва илмий раҳбарлари тасдиқланади.
“ЛИЦЕЙНИНГ ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗИ” КЎРИК – ТАНЛОВИ ҚУЙИДАГИ НОМИНАЦИЯЛАР БЎЙИЧА:
•    Илмий ижодий иш;
•    Адабиёт (шеърият);
•    Тасвирий санъат (рассом);
•    Либослар дизайни;
•    Рақс;
•    Мусиқа;
•    Стол тенниси;
•    Шашка, шахмат турнирлари ўтказилди.
Иқтидорли ўқувчиларни йил давомида эришган ютуқларига кўра моддий рағбатлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш,  тарбиялаш, рағбатлантириш ва камолотга етказиш жараёнида таълим муасассаси ота-оналар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш керак. Ўқувчиларнинг изланувчанлик, мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ўстириш, уларда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ҳурмат қилиш ҳиссасини тарбиялаш доимо эътиборда бўлиши лозим.